Спорт    7:00 / 3.09.2022     525
“Сўғдиёна” ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Кубоги яримфиналида иштирок этади
Кеча, 2 сентябрь куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Кеча, 2 сентябрь куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. 72 дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Санжар Шоаҳмедов “Сўғдиёна” дарвозасига жойлаб қўйди.
“Қизилқум” футболчиларининг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан икки дақиқа ўтиб жиззахликлар ҳисобдаги мувозанатни тиклашди. Даниел Насриддинов узатиб берган тўпни Шоҳруз Норхонов чиройли тарзда дарвозага йўллади.
Асосий ва қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Пенальтилар сериясида эса омад вилоятимиз вакилларига кулиб боқди ва “Сўғдиёна” “Қизилқумни” пенальтилар бўйича 4:3 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Кубоги яримфиналига йўлланмани қўлга киритди.
