Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 15.10.2022     278

“Сўғдиёна” Ўзбекистон кубоги финалига чиқа олмади

2022 йил 14 октябр куни Намангандаги “Марказий” стадионида Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Сўдиёна” учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Championat.asia

2022 йил 14 октябр куни Намангандаги “Марказий” стадионида Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Сўдиёна” учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз курашларга бой бўлган ушбу баҳс кўплаб кескин вазиятлар билан ёдда қолди. Биринчи бўлимнинг 8 дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси ишғол қилинди. Бироқ бош ҳакам Азиз Асимов ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этиб Боян Цигернинг чиройли голини инобатга олмади.

Вақт ўтгани сайин ўйин ҳарорати ҳам ошиб борди ва бу ҳакамнинг қарорларида ҳам ўз аксини топди. Шу куни Асимов 10 нафар футболчи ҳамда ҳар икки жамоа бош мураббийларига сариқ карточка кўрсатди.

70 дақиқада эса бош ҳакам “Сўғдиёна” футболчиси Абдужалил Маназаровга қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка кўрсатиб уни майдондан четлатди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади ва баҳс тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлиши ойдинлашди.

Лотереяда эса омад “Навбаҳор” томонида бўлди. Аниқроғи, “Сўғдиёна”нинг 3 футболчиси — Ҳусниддин Ғофуров, Аюбхон Нўъмонов ҳамда Жавоҳир Қаҳрамонов 11 метрлик нуқтадан дарвозани аниқ пойлай олишмади.

Мезбонлар эса, аксинча, дастлабки уч уринишнинг барчасидан унумли фойдаланишди. Якунда эса “Навбаҳор” “Сўғдиёна”ни пенальтилар сериясида 3-1 ҳисобида мағлуб этиб Ўзбекистон Coca Cola кубоги иккинчи финалчисига айланди.

Финалда “Навбаҳор” Қаршининг “Насаф” клуби билан баҳс олиб боради.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!