Обуна бўлинг

Спорт    7:39 / 10.10.2022     172

“Сўғдиёна” ўзига кела олмаяпти

Футбол бўйича Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сўғдиёна” баҳси бўлиб ўтди.

Фото: uzpfl.uz

Футбол бўйича Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сўғдиёна” баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди, ўнг қанотдан узатилган тўпни Норчаев кўкраги билан тўхтатди, Матеус Лима Крузнинг зарбаси эса аниқ чиқди – 1:0.

85-дақиқада бош ҳакам VAR орқали Жавоҳир Қаҳрамонов йиқитилди деб ҳисоблади ва “Насаф” дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жаримани Жавоҳир Қаҳрамонов голга айлантирди – 1:1.

90+4 дақиқада “Сўғдиёна” футболчиси Лука Чермель асабларини жиловлай олмагани учун бош ҳакам томонидан четлатилди.

Якунда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ўзаро муроса йўлини танлашди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев натижани шундай изоҳлади:

“Гувоҳи бўлганингиздек, “Насаф” ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда эса ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига йигитларнинг руҳиятида тушкунлик бор эди. Уч нафар футболчимиз жароҳат олди. Рақиб ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди. Улар охирги турда “Пахтакор”дан устун келганди. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман”. 

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!