Обуна бўлинг

Спорт    12:19 / 6.11.2022     302

Улуғбек Бақоев “Сўғдиёна”ни тарк этди

Келаси мавсумдан жамоага ҳозирда “Қизилқум”ни бошқараётган Никола Лазаревич устозлик қилиши айтилмоқда.

Фото: “Сўғдиёна” ПФК ахборот хизмати

Мавсум якунланишига икки тур қолганда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида мураббийлар алмашинуви рўй берди, — деб хабар бермоқда Championat.asia.

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг апрель ойидан ҳозирги кунгача жамоани бошқариб келган Улуғбек Бақоев ўз лавозимини тарк этган. Унинг ўрнига “Сурхон”да техник директор сифатида фаолят юритиб келган Ёрқин Назаров бош мураббий этиб тайинланди.

Суперлиганинг сўнгги иккита учрашувида жамоани Ёрқин Назаров майдонга бошлаб тушади. Маълумот ўрнида, “Сўғдиёна” навбатдаги учрашувларни 7 ноябрда “Локомотив” ва 12 ноябрь куни “Қизилқум”га қарши ўтказади.

Хабар қилинишича, айни пайтда Бақоевни ўз сафида кўришни истаётган 3 та жамоа бор. Бу борада музокаралар ўтказилмоқда

Жиззахликлар Улуғбек Бақоев бошқарувида ўтган мавсум Суперлигада кумуш медалларига эга чиқди ва ОФК кубогига йўлланма олди.

Аввалроқ Championat.asia ҳозирда “Қизилқум”ни бошқараётган Никола Лазаревич келаси мавсумдан бошлаб катта эҳтимол билан “Сўғдиёна” бош мураббийи сифатида фаолият олиб бориши ҳақида хабар берди. Таъкидланишича, айни пайтда бу бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

“Қизилқум” ҳам бош мураббийлик учун 2-3 нафар мутахассис билан музокараларга киришган.

Мақола янгиланди: “Сўғдиёна” ПФК ахборот хизмати Улуғбек Бақоев жамоадан кетганини расман тасдиқлади.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!