Обуна бўлинг

Спорт    10:28 / 11.07.2022     293

“Зомин” профессионал футбол клуби ёрдамга муҳтож!

Жамоа ҳомий тасарруфига ўтишга тайёр.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда аҳамиятига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги – Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про лигада иштирок этаётган “Зомин” профессионал футбол жамоаси молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда клуб спорт директори Акмал Раҳматуллаев маълум қилди.

Шу боисдан клуб барча бизнес ва кичик бизнес эгаларини “Зомин” профессионал футбол клубига ҳомийлик қилишга чақирмоқда.

Бўлажак ҳомийга “Зомин” футбол клуби тўлиқ ўтказилади.

Жамоага тегишли бўлган база (1 та сунъий ва 1 та табий чимли стадион, турар жой, ошхона, сузиш хавзаси, тринажёр зали), академия, барча ёшдаги жамоалар (У-13, У-14, У-15, У-16) ва асосий “Зомин” футбол клуби ҳомий тасарруфига ўтказилади.

Жамоани қабул қилган ҳомий ўзининг бизнеси ёки ишлаб чиқариётган маҳсулотларини клуб номидан Про лига ўйинларида бутун Ўзбекистон бўйлаб “Futbol TV” ва “Uzreport TV” телеканаллари орқали трансляция вақтида намойиш қилиш имконига эга бўлади. Яъни сизнинг компаниянгиз ёки маҳсулотингиз бутун Ўзбекистон нигоҳида бўлади.

“Зомин” жамоасининг асосий мақсади Зомин туманида футболни сақлаб қолишдир.

Мурожаат учун,
Тел.: 94-621-06-21
Тел.: 99-350-66-81

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!