Обуна бўлинг

Статистика    8:28 / 30.06.2022     247

2021 йил бизнес рейтингида Жиззах республикада охирги ўринлардан бирини эгаллади

Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 тага яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинди.

Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилдан буён Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш тартиби жорий этилган. Шунга мувофиқ, ҳудудларнинг бизнес рейтинги ‘‘b-indicator.uz’’ сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш автоматик тарзда Business Indicator тизими орқали амалга оширилади.

Ўтган даврда ҳудудларнинг 2019 ва 2020 йиллардаги бизнес рейтинги эълон қилинган бўлиб, 2021 йилнинг якунлари бўйича ҳам 14 та ҳудуд ҳамда 205 та туман (шаҳар)ларнинг рейтинги аниқланди.

Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 тага яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинди.

2021 йил бизнес рейтингида Жиззах вилояти 14 та ҳудуд орасида 13 ўринни эгаллади. Вилоятимизнинг ўртача даражаси 4.8 деб баҳоланган.

Фото: Business Indicator

Таққослаш учун, 2021 йил бизнес рейтингда 1 ўринни олган Навоий вилоятининг ўртача даражаси 6.7 бўлган.

Жиззах вилояти миқёсида эса энг юқори даража (6.9) Фориш туманига берилган бўлса, энг қуйи даражани (6.4) Шароф Рашидов тумани эгаллаб турибди.

Фото: b-indicator.uz сайтидан скриншот

2020 йил бизнес рейтингида Жиззах вилояти 14 та ҳудуд орасида 11 ўринни, 2019 йилда эса 13 ўринни эгаллаган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!