Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 24.10.2022     296

2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида Жиззахга салкам 21 минг тонна картошка ва 5,9 минг тонна гуруч олиб келинади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [587-сонли] қарорида белгилаб қўйилган.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [587-сонли] қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорда 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, уларга кўра, Жиззах вилоятида 10,7 минг тонна картошка, 124,5 минг тонна пиёз, 17,8 минг тонна сабзи заҳиралари мавжуд.

2022-2023 йиллар қиш-баҳор фаслида аҳолининг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи картошкага 31,6 минг тонна, пиёзга 20,5 минг тонна, сабзига 11,8 минг тонна ва гуручга 5,9 минг тонна бўлиши прогноз қилинмоқда.

Маълум бўляптики, Жиззах вилоятида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан картошка (-20,9 минг тонна) ва гуруч (-5,9 минг тонна) билан таъминлашда тақчиллик бўлиши кутилмоқда.

Ушбу тақчилликни қоплаш учун 2022-2023 йиллар киш-баҳор мавсумида Жиззахга Тошкент вилоятидан 10,9 минг тонна, шунингдек, импорт ҳисобидан 10 минг тонна, жами 20,9 минг тонна картошка, Сирдарё вилоятидан 5,9 минг тонна гуруч олиб келиниши режалаштирилган.

Шу билан бирга, вилоятимиздан Қорақалпоғистон Республикасига 9,1 минг тонна, Бухоро вилоятига 5,3 минг тонна, Қашқадарё вилоятига 35,9 минг тонна, Сурхондарё вилоятига 15 минг тонна пиёз етказиб берилши кўзда тутилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!