Обуна бўлинг

Статистика    7:34 / 17.01.2023     152

2022 йилда Жиззахда божхона ва солиқ тушумлари ошди, экспорт камайди

Жиззах вилоятидан ип-калава эскпорт қисқаргани қайд этилган

2022 йил давомида Ўзбекистонда божхона тушумлари қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра,

Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 38,5 фоизга ошди.

Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Андижон (63,7 фоиз), Жиззах (49,5 фоиз), Сирдарё (44,6 фоиз), Фарғона (42,5 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон (39,4 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (41,7 фоиз) кузатилди.

Натижага кўра, соҳани рақамлаштириш йўналишида ҳисобот даврида 7 та ахборот тизими ва 4 та интерактив хизмати амалиётга жорий этилган.

Жумладан, божхона органлари фаолиятида коррупциявий омилларни минималлаштиришга қаратилган «Коррупциявий хавфларни бошқариш» ахборот тизими ҳамда товарларни «чегара—расмийлаштирув постлари» занжири асосида назорат қилишнинг ягона тизимини йўлга қўйишга қаратилган «Божхона ва юк операциялари» ахборот тизими ишга туширилди.

Шунингдек, декларацияловчи шахслар томонидан ҳужжатларни такроран тақдим этиш амалиётини бекор қилинди. Ушбу ҳужжатларни электрон жамлашга қаратилган «Э-Архив» ахборот тизими ҳамда экспорт мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган автотранспортларни давлат чегарасидан тезкор ўтишини ташкил этишга қаратилган «Э-Навбат» интерактив хизмати жорий қилинди.

Юк декларацияларини инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш ҳажми 1,4 фоиздан 39 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич экспортда 35 фоизни ташкил қилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилда товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1 фоизга ошган.

Экспортнинг сезиларли ўсиши Сирдарё (42,8 фоиз), Андижон (36,4 фоиз), Самарқанд (23 фоиз), Наманган (22,7 фоиз), Қашқадарё (22,3 фоиз) вилоятларида ва Тошкент (47,5 фоиз) шаҳарида кузатилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари ошгани билан изоҳланади.

Экспортнинг камайиши Сурхондарё (-23,3 фоиз), Бухоро (-2,1 фоиз), Жиззах (-1,1 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистонда (-13,6 фоиз) кузатилди.

Сурхондарё вилоятида экспорт ҳажмининг қисқариши мева-сабзавот маҳсулотлари (ловия, помидор, мош, пиёз) ва ип-калава экспорти, Бухоро вилоятида эса пахта толасининг ички бозорга йўналтирилиши камайиши билан боғлиқ.

Жиззах вилоятида ип-калава, Тошкент вилоятида мис, Қорақалпоғистонда пластмасса, фармацевтика маҳсулотлари ва ип-калава экспорти қисқарди.

Ўзбекистон экспортининг салмоқли қисмини қайта ишланган саноат товарлари ташкил этади (34,9 фоиз). Бу асосан тўқимачилик саноати (Андижон, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри асосий экспортчилар ҳисобланади) ва металлургиянинг (Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри) экспорт салоҳияти билан боғлиқ.

Ресурслар, яъни минерал (Тошкент, Бухоро вилояти), ноозиқ-овқат хом ашёси (Навоий, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти (16,5 фоиз) (Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари) жаҳон бозорида талаб юқори бўлган углеводород хом ашёси, кўмир, сабзавот ва мевалар мавжудлиги билан боғлиқ.

Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортининг мамлакат экспортидаги улуши 5,3 фоизни ташкил этади. Булар асосан электротехника (Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти), фармацевтика (Тошкент, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд вилоятлари), машинасозлик (Андижон, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳри) тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, йил давомида мамлакат солиқ тушумлари ҳажми 16 фоизга ошган.

Жиззах (34,3 фоиз), Самарқанд (34 фоиз), Фарғона (33,4 фоиз), Сирдарё (30,9 фоиз), Бухоро (30,8 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистонда (33,2 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (38,1 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Таҳлилларга кўра, 2022 йилда солиқ тушумларининг ўсишига: электрон ҳисоб-фактура, онлайн касса, Cashback, E-ijara, «Солиқчи кўмакчи», tax.gap каби янги рақамли воситаларни, товарларни рақамли маркалаш, миллий каталог (tasnif.soliq.uz) ва бошқалар жорий этиш ҳисобига эришилди.

Манбалар бўйича айланма солиқ тушумлари 152 фоизга, ҚҚС 128 фоизга, даромад солиғи тушумлари 157 фоизга ошгани жорий йилнинг охиригача ушбу ўсиш даражасини сақлаб қолиш имконини берди.

Шунингдек, 2022 йилда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,3 фоизга ошди.

Кредитлар бериш ҳажми Фарғона (28,7 фоиз), Хоразм (22,2 фоиз), Самарқанд (20,3 фоиз), Тошкент (12 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон (13,9 фоиз) ва Тошкент (14,6 фоиз) шаҳрида сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!