Обуна бўлинг

Статистика    10:52 / 4.01.2023     203

2023 йилнинг илк кунида Жиззахда 102 нафар чақалоқ дунёга келди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

2018 йил ҳудди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар,2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 чақалоқ туғилган эди.

2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари ўғил бола.

Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.

Қолган ҳудудларда улар сони қуйидагича бўлган:

  • Қашқадарё вилояти — 230,
  • Наманган вилояти — 219,
  • Сурхондарё вилояти — 213,
  • Самарқанд вилояти — 213,
  • Андижон вилояти — 187,
  • Тошкент вилояти — 170,
  • Тошкент шаҳри — 154,
  • Бухоро вилояти — 126,
  • Қорақалпоғистон Р. — 105,
  • Жиззах вилояти — 102,
  • Хоразм вилояти — 76,
  • Навоий вилояти — 69,
  • Сирдарё вилояти — 39 нафар.

Дунёга келган ушбу болаларнинг 20 нафарини икки ҳомилали эгизаклар (жами 40 нафар чақалоқ) ташкил қилди.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!