Обуна бўлинг

Статистика    11:12 / 18.09.2022     322

Бино ва иншоотлар қурилиши бўйича энг юқори ўсиш Жиззах вилоятида кузатилди

Бу борада Жиззах вилоятида 2021- йилга нисбатан 130,8 % лик ўсиш қайд этилган.

qurilish

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-июль ойларида бино ва иншоотларни қуриш фаолият тури бўйича бажарилган қурилиш ишлари бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, бу борада энг юқори ўсиш суръати Жиззах вилоятида кузатилган — 2021- йилга нисбатан 130,8 %.

Шунингдек, Навоий вилояти (2021 йилга нисбатан 118,8 %),Сурхондарё вилояти (2021 йилига нисбатан 113,6 %) ва Тошкент ш. (2021 йилига нисбатан 111,8 %)да 2022 йилнинг январь-июль ойларида бино ва иншоотларни қуриш фаолият тури бўйича ўсиш қайд этилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!