Обуна бўлинг

Статистика    13:11 / 6.08.2022     239

Июль ойида Жиззахда 1 188 та никоҳ қайд этилди

2022 йилнинг июл ойида республика бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июл ойида республика бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 3138 та ҳолат.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Фарғона вилояти – 2699 та ҳолат;  
Қашқадарё вилояти – 2559 та ҳолат;
Сурхондарё вилояти – 2081 та ҳолат; 
Тошкент вилояти – 2043 та ҳолат; 
Тошкент шаҳри – 1 958 та ҳолат;
Андижон вилояти – 1881 та ҳолат; 
Наманган вилояти – 1767 та ҳолат;  
Бухоро вилояти – 1405 та ҳолат; 
Жиззах вилояти – 1188 та ҳолат;  
Навоий вилояти – 1059 та ҳолат;  
Қорақалпоғистон Р. – 985 та ҳолат;  
Хоразм вилояти – 778 та ҳолат; 
Сирдарё вилояти – 654 та ҳолат.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!