Обуна бўлинг

Статистика    10:00 / 5.08.2022     285

Жиззах 2022 йил 2 мавсумида “Ташаббусли бюджет”га энг кам таклиф берган ҳудудлардан бири

Молия вазирлигининг маълум қилишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнида 60 минг 526 та лойиҳа таклифи келиб тушган.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнида 60 минг 526 та лойиҳа таклифи келиб тушган. (Қорақалпоғистон Республикасида таклиф киритиш жорий йил 9 август, соат 23:59 гача давом этади).

Энг кўп ташаббус Сурхондарё вилоятидан билдирилган. 13,7 мингта. Бу эса кўрсаткичнинг 23 фоизини ташкил этади.

Биргина Сурхондарё вилоятидан билдирилган таклифлар энг кам таклиф киритилган 5 та – Сирдарё, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятининг таклифидан ҳам кўп.

Энг кам таклиф Сирдарё вилоятидан билдирилган бўлиб, умумий таклифлар сони 1 минг 941 тани ташкил этади.

Жиззах вилоятидан 2 478 та таклиф берилган.

Республика бўйича берилган таклифларнинг аксарият қисми, яъни, 32 фоизи “Ички йўлларни таъмирлаш” учун киритилган. Бундан кўриш мумкинки, мамлакатимизда энг катта талаб асфальтга.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси йилда икки марта ўтказилади. Биринчи мавсум февраль ойидан 2 апрелга қадар ўтказилди. Фуқароларимиз мазкур босқичда жуда фаол қатнашди.

Солиштирадиган бўлсак, ўтган йили 1 миллион 150 мингга яқин овоз берилган. Жорий йилда ўтказилган босқичда ушбу кўрсаткич беш баробарга ошди. Яъни берилган овозлар сони 6 миллион 700 мингдан ортиқни ташкил этди. Бу эса ушбу жараёнга фуқароларнинг аста-секинлик билан қизиқиши ортаётгани ҳамда бюджет жараёнларида аҳолининг фаоллиги ошаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз ташаббуслар 4 августдан 23 августгача тегишли комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Овоз бериш 24 августдан бошланиб, 12 сентябрь кунига қадар давом этади.

Ҳар бир ғолиб деб топилган таклиф учун туман ва шаҳар ғазначилик бўлимларида алоҳида ҳисобрақамлар очилади ва мазкур ҳисобрақамларга тегишли маблағлар ўтказиб берилади.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!