Обуна бўлинг

Статистика    8:00 / 25.12.2022     563

Жиззах “Ўзбекистондаги яшаш учун энг қулай ҳудудлар” рейтингида бир поғона пастлади

Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган композит индекс асосида тузилган бўлиб, 2020—2021 йиллар учун ҳисобланди.

Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик рейтинги (Liveability ranking) тузилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.

Бунда The Economist Intelligence Unit нашри томонидан ҳар йили дунё шаҳарлари бўйича эълон қилинадиган The Global Liveability Ranking методологиясидан фойдаланилди.

Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган композит индекс асосида тузилган бўлиб, 2020—2021 йиллар учун ҳисобланди.

Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳри (рейтинг кўрсаткичи 65), Бухоро (57), Навоий (49), ва Фарғона (48) вилоятлари 2021 йилда Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай ҳудудлар бўлгани аниқланди.

Йўналишлар бўйича энг яхши натижалар

  • Ижтимоий осойишталик: Навоий вилояти (69)
  • Соғлиқни сақлаш: Тошкент шаҳри (75)
  • Маданият ва атроф-муҳит: Тошкент шаҳри (70)
  • Таълим: Қорақалпоғистон Республикаси (63)
  • Инфратузилмавий имкониятлар: Тошкент шаҳри (85)

2020—2021 йилларда рейтинг ҳолатида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:

Фарғона вилояти 7-поғонадан 4-поғонага, Тошкент вилояти 12-поғонадан 9-поғонага кўтарилган бўлса, Қорақалпоғистон 9-поғонадан 12-поғонага, Самарқанд вилояти 4-поғонадан 5-поғонага, Жиззах вилояти 5-поғонадан 6-поғонага ҳамда Андижон вилояти 5-поғонадан 6-поғонага тушган.

2020—2021 йиллар давомида Ўзбекистондаги барқарорлик кўрсаткичи +1 пунктга, соғлиқни сақлаш йўналиши кўрсаткичи +1,4 пунктга, таълим кўрсаткичи +3,1 пунктга, инфратузилмалар кўрсаткичи +0,5 пунктга ортган бўлса, маданият ва атроф-муҳит йўналиши кўрсаткичи -0,2 пунктга пасайган.

Тадқиқот даврида энг яхши натижа таълим йўналишида қайд этилди. Бу йўналиш бўйича ижобий натижаларни масофавий таълим платформалари ишга туширилиши, олий таълим муассасалари қабул квоталарининг оширилиши билан изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик индекси ҳудудларнинг комплекс ривожланиш даражаси, яшаш ва ишлаш имкониятлари, туристик салоҳиятини таққослашга ёрдам беради.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!