Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 18.08.2022     246

Жиззах – республикада энг кам кредит бераётган икки вилоятдан бири

Марказий банк 2022 йилнинг 1 август ҳолатига кредит ахборотининг давлат реестрига киритилган банкларнинг мижозлари ва уларнинг кредит шартномалари бўйича маълумот тақдим этди.

Марказий банк 2022 йилнинг 1 август ҳолатига кредит ахборотининг давлат реестрига киритилган банкларнинг мижозлари ва уларнинг кредит шартномалари бўйича маълумот тақдим этди.

Унга кўра, Ўзбекистондаги банклардан кредит шартномалари бўйича қарздорлар сони қарийб 3 млн нафарни ташкил этди. Бунда: 

  • 158,8 мингтас тадбиркорлик субъектлари; 
  • 2,8 млн нафар эса жисмоний шахслар ҳисобланади.

Умумий шартномалар сони эса 3,6 миллионтани ташкил қилади. Бунда шартномаларнинг 203 мингтаси компаниялар билан, 3,4 миллионтаси эса оддий аҳоли билан тузилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кредит шартномалари қайд этилганлари қуйидагилар:

  • Тошкент шаҳри — 805 минг дона;
  • Фарғона вилояти — 290 минг дона;
  • Тошкент вилояти — 276 минг дона;
  • Андижон вилояти — 254 минг дона;
  • Наманган вилояти — 243 минг дона.

Энг кам кредитлар Сирдарё (112 минг) ва Жиззах вилоятида (150 минг) қайд этилган. 

Ўзбекистон бўйича кредитларнинг деярли барчаси миллий валютада берилмоқда. 

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!