Обуна бўлинг

Статистика    13:41 / 31.08.2022     227

Жиззах  — республикада хорижга энг кўп мош экспорт қилган ҳудудлардан бири

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 21 та давлатга 57,2 минг тонна мош экспорт қилди.

Ҳудудлар кесимида эса Жиззах вилояти кучли учликда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон 21 та давлатга қиймати 43,7 миллион долларга 57,2 минг тонна мош экспорт қилди.

Мош экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,5 минг тоннага кўпайган. Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:

  • Хитой — 47,1 минг тонна;
  • Қозоғистон — 5,5 минг тонна;
  • Эрон — 1,1 минг тонна.

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп мош экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти — 14,8 минг тонна;
  • Жиззах вилояти — 14,6 минг тонна;
  • Наманган вилояти — 8,2 минг тонна.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!