Обуна бўлинг

Статистика    7:01 / 5.01.2023     227

Жиззах — республикада соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларга мурожаатлар сони энг кўп ўсган ҳудудлардан бири

Бу ҳақда 2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, ўтган 2022 йилда вазирликка аҳоли мурожаатлари сони 2021 йилга нисбатан 3 баробар камайиб, 14 мингтани ташкил қилган.

Бу ижобий ҳолат. Лекин, ҳудудий бошқармалар, бевосита муассасаларнинг ўзига келаётган мурожаатлар сони ортган.

Хусусан, тизимдаги ташкилотларга 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 87 288 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг мос даврига нисбатан (78 754 та) 11 фоизга ортган.

Энг юқори ўсиш кўрсаткичлари:

  • Наманган вилояти 7739 та (5471 та) — 41 фоиз,
  • Жиззах вилояти 5262 та (4165 та) — 26 фоиз,
  • Сурхондарё вилояти 9154 та (7402 та) — 24 фоиз.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!