Обуна бўлинг

Статистика    7:01 / 29.08.2022     823

Жиззах вилояти еттинчи ўринда – мактаб битирувчиларининг қабул кўрсаткичи эълон қилинди

Республика бўйича 395 299 нафар битирувчидан 104 065 нафари ОТМларга ўқишга қабул қилинган.

Давлат тест маркази жорий йил мактаб битирувчиларининг ОТМларга қабул кўрсаткичлари статистикасини эълон қилди.

Рўйхатда Навоий вилояти битирувчилари 39,9 фоизлик натижа билан етакчилик қилган. ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 13 997 нафар навоийлик битирувчининг 5 598 нафари талабаликка қабул қилинган.

Кучли учликни Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси битирувчилари давом эттирган. Бухоролик 23 778 нафар битирувчидан 9 139 нафари (38,4 фоизи), қорақалпоғистонлик 23 258 нафар битирувчидан эса 7 532 нафари (32,3 фоиз) ўқишга қабул қилинган.

Жиззах вилояти бу борада республикада еттинчи ўринни эгаллаган. ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 19 778 нафар жиззахлик битирувчининг 5 078 нафари (25,6 фоиз) талабаликка қабул қилинган

Вилоятимиздаги туман ва шаҳарлар кесимида эса Жиззах шаҳри битирувчилари энг юқори натижа кўрсатишган. Шаҳардаги мактаб битирувчиларининг 4289 нафаридан 1 314 нафари (30,6 фоизи) талабалик бахтига мушарраф бўлган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!