Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 20.09.2022     177

Жиззах вилояти хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар бўйича қолоқ ҳудудлардан бири экани маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, шунингдек, йил бошидан Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюргани, аммо бу вилоятнинг салоҳиятидан анча кам экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

2022 йил 19 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди.

Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди.

Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!