Обуна бўлинг

Статистика    7:01 / 22.09.2022     180

Жиззах вилояти — республикада иқтисодий ўсиш юқори бўлган ҳудудлардан бири

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда трансформация жараёнлари моҳияти ва мамлакат ривожланиши ҳудудий хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳудудлар иқтисодий ўсиши омили таҳлилини амалга оширди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда трансформация жараёнлари моҳияти ва мамлакат ривожланиши ҳудудий хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳудудлар иқтисодий ўсиши омили таҳлилини амалга оширди.

Тадқиқотда дастлабки маълумотлар сифатида меҳнат унумдорлиги, иқтисодиёт асосий тармоқларида бандлар, аҳоли, жумладан, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони каби кўрсаткичлар танлаб олинди. Баҳолаш Қорақалпоғистон, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳри бўйича 2018-2021 йиллар учун амалга оширилди.

Натижаларга кўра, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсиш мамлакат ҳудудлари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори қийматларни қайд этган. Қолган 6 ҳудуд мўътадил ривожланиш даражалари билан ажралиб туради.

Иқтисодиёти асосий тармоғи қишлоқ хўжалиги бўлган Наманган, Жиззах, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсиш билан бир қаторда меҳнат унумдорлиги ҳамда аҳоли бандлик даражаси ортиши кузатилган. Бу ҳудудларда иқтисодиётни ривожлантириш янги ишлаб чиқариш қувватларини (ёқилғи-энергетика, электротехника, фармацевтика саноати, хизмат кўрсатиш, қурилиш) жорий этиш ва самарали иш ўринларини яратиш орқали амалга оширилганидан далолат беради.

Тошкент ва Навоий вилоятлари каби юқори салоҳиятли ҳудудларда иқтисодий ўсиш асосан ҳудудлар рақобатбардош устунликларини (металлургия, ёқилғи-энергетика комплекси) шакллантирувчи мавжуд базавий ишлаб чиқаришлар ривожланиши ҳисобига рўй берган. Ушбу ҳудудлар юқори самарали фаолият турлари – хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларига ихтисослашгани билан ажралиб туради.

Иқтисодий ўсиш нисбатан паст даражалари аҳоли зич жойлашган Aндижон ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган. Ушбу ҳолат 2019-2021 йилларда бутун дунёда содир бўлган беқарор вазият сабабли ишлаб чиқариш бироз пасайиши (масалан, автомобилсозлик ва нефт-кимё саноати, қурилиш) оқибатида юзага келган.

ПМТИ экспертлари томонидан ҳудудлар мутаносиб иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилувчи юқори самарали тармоқлар аниқланди:

  • хизмат кўрсатиш соҳасида – Қорақалпоғистон, Aндижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри;
  • қурилиш соҳасида – Тошкент шаҳри, Наманган вилояти;
  • саноат соҳасида – Aндижон, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида – Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!