Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 17.02.2023     338

Жиззах вилоятида 10 та электромобиль мавжуд

Шунингдек, Жиззахда 1 та қувватлаш станцияси фолият олиб боряпти.

Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълум қилди.

Билдирилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 6414 та электромобиль ҳамда 79 та қувватлаш станцияси мавжуд.

Жиззах вилоятида эса 10 та электромобиль ва 1 та қувватлаш станцияси бор.

Республикада электрокарлар учун муайян имтиёзлар амал қилади. Жумладан, электромобилни рўйхатдан ўтказишга 3 фоизлик йиғим тўланмайди ва расмийлаштиришга 12 фоизлик қўшимча қиймат солиғи тўланади.

Шунингдек, 2030 йилгача Ўзбекистонга электромобиллар олиб кириш божхона тўловлари ва акциз солиғидан озод этилган.

2026 йил 1 январга қадар қувватлаш станциялари ўрнатилган жойга ер ва мол-мулк солиғи тўланмайди.

Маҳаллий электромобиллар учун кредит фоизлари давлат томонидан қопланади.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!