Статистика    16:19 / 21.06.2022     166
Жиззах вилоятида 3 нафар болали оилалар улуши энг катта экани маълум қилинди
Натижалар Жиззахда ўтказилган танланма кузатувлар маълумотларига асосланган.

Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2022- йилнинг январь — май ҳолатига Жиззах вилоятида 16 ёшгача болали уй хўжаликлари 77,5 % ни ташкил этади.
Шундан:
- уч болалилар 22,6 %;
- икки болалилар 21,6 %;
- бир болалилар 20,6 %;
- тўрт ва ундан кўп болалилар 12,7 %.
Кузатув натижаларига кўра, 22,5 % уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
