Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 22.11.2022     100

Жиззах вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича режа 60 фоиздан ошиқроққа бажарилди

2022 йилнинг 21 ноябрь ҳолатига Жиззах вилоятида 3 миллион 607 та дарахт ва бута кўчатлари экилган.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари уюшқоқлик биланд давом эттирилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дарахтлар ҳисобини юритиш ягона электрон платформасидаги маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 21 ноябрь ҳолатига Жиззах вилоятида 3 миллион 607 та дарахт ва бута кўчатлари экилган. Вилоятимизда 5 миллион 939 мингта кўчат экиш мақсад қилингани ҳисобга олинса, режа 60,74 фоизга бажарилган.

Режанинг бажарилиши бўйича Жиззах вилояти республикада Тошкент шаҳри (75,03 %), Хоразм (74,90 %), Самарқанд (66,16 %), Сирдарё (65,64 %) вилоятлари билан бирга етакчи ўринларда бормоқда.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!