Обуна бўлинг

Статистика    7:01 / 24.07.2022     442

Жиззахда 13 мингдан зиёд йўл белгиси бор

2026 йилгача яна 9 мингдан ошиқ янги йўл белгиларини ўрнатиш назарда тутилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Қарорга кўра, Жиззах вилоятида мавжуд йўл белгилари 13 226 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2026 йилгача яна 9 280 та янги йўл белгиларини ўрнатиш назарда тутилган. Жорий йилнинг ўзида 1 056 та янги йўл белгисини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Қарорда шу билан бирга 2026 йилгача яроқсиз ҳолга келган 11 205 та йўл белгиларини алмаштириш белгилаб қўйилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!