Статистика    7:00 / 24.03.2023     318
Жиззахда 2023 йилда саноат лойиҳалари ишга туширилиши ҳисобидан 8,1 минг янги иш ўрни яратилади
Шу йилнинг ўзида Жиззах вилояти саноатининг ҳозирги жадал ривожланишини давом эттириб, 590 млн долларлик 8 та йирик лойиҳа ва 656 млн долларлик 136 та ҳудудий саноат лойиҳаси ишга туширилади,

Бу ҳақда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимининг байрам табригида маълум қилинган.
Шу йилнинг ўзида Жиззах вилояти саноатининг ҳозирги жадал ривожланишини давом эттириб, 590 млн долларлик 8 та йирик лойиҳа ва 656 млн долларлик 136 та ҳудудий саноат лойиҳаси ишга туширилади, улар ҳисобидан 8,1 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Вилоят саноати 14 фоизга ошади. Махсус саноат зоналарида умумий қиймати 150 млн долларлик 58 та лойиҳа, шунингдек, қиймати 80 млн долларлик инвестиция ҳисобига электромобиль заводи ишга туширилади.
Фориш туманидаги “Учқулоч” конини тиклаш бўйича хорижий инвесторлар жалб қилинади, Ғаллаорол туманида “Қўйтош” конини ўзлаштириш ва атрофида геология қидирув ишлари олиб борилади, қурилиш материаллари саноати соҳасида қиймати 460 млн долларлик 31 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.
