Статистика    7:00 / 4.05.2023     453
Жиззахда эркак педагоглар сони 11 минг нафар экани маълум қилинди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.
Шундан, 159,9 минг нафари ёки жами кўрсаткичга нисбатан 30,7 фоизини эркак педагоглар ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар;
— Андижон вилояти – 10,4 минг нафар;
— Бухоро вилояти – 7 минг нафар;
— Жиззах вилояти – 11 минг нафар;
— Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар;
— Навоий вилояти – 5,3 минг нафар;
— Наманган вилояти – 11 минг нафар;
— Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар;
— Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар;
— Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар;
— Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар;
— Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар;
— Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар;
— Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар.
