Обуна бўлинг

Статистика    7:01 / 14.07.2022     258

Жиззахда эски уйлар баҳоси қанчага ошди?

Иккинчи чорак натижаларига кўра, Ўзбекистон бўйича уйлар нархи сўмда 2 фоизга, долларда 6,2 фоизга юқорилаган.

Марказий банк Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг умумий кўриниши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, иккиламчи уй-жой нархлари биринчи чоракда сезиларли даражада ошганидан кейин, иккинчи чоракда нархларнинг ўсиши секинлашган.

2022 йилнинг биринчи чорагида эски уйлар сўмда 10 фоизга, долларда 4,7 фоизга қимматлаган эди.

Иккинчи чорак натижаларига кўра, уйлар нархи сўмда 2 фоизга, долларда 6,2 фоизга юқорилаган.  

Икки индексдаги фарқ сўм курсининг долларга нисбатан жорий чоракда кучайиши билан изоҳланади.

Уй сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар сони иккинчи чоракда 81,9 мингтага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпдир. 

Тошкент вилоятидан ташқари (кичик пасайиш -2,8 фоиз) барча вилоятларда кўчмас мулк операциялари сони ошди.

Тугалланган савдо шартномаларидаги энг катта ўсиш Хоразмда кузатилди — 27,8 фоиз. 

Навоий вилоятида бу кўрсаткич 17 фоиз бўлган бўлса, Жиззахда 16,8 фоиз бўлиб қайд этилган.

Жиззах вилоятида бирламчи бозорда (қурилиш компаниясидан тўғридан-тўғри сотиб олиш) нархлар II чоракда 2,4 % га пасайган.

Фото: скриншот

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!