Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 23.09.2022     171

Жиззахда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 780 минг кишидан ошиқ — Статқўм

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони жами 19 миллион 453,3 минг кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони жами 19 миллион 453,3 минг кишини ташкил этди.

Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган. 2022 йилнинг январь–июнь ойларида республика ҳудудларида меҳнат ресурслари сони:

  • Қорақалпоғистон – 1 миллион 73,2 минг киши;
  • Андижон – 1 миллион 775,1 минг киши;
  • Бухоро – 1 миллион 72,3 минг киши;
  • Жиззах – 788,9 минг киши;
  • Қашқадарё – 1 миллион 815,8 минг киши;
  • Навоий – 569,3 минг киши;
  • Наманган – 1 миллион 590 минг киши;
  • Самарқанд – 2 миллион 155,7 минг киши;
  • Сурхондарё – 1 миллион 465,8 минг киши;
  • Сирдарё – 486 минг киши;
  • Тошкент – 1 миллион 615 минг киши;
  • Фарғона – 2 миллион 92,3 минг киши;
  • Хоразм – 1 миллион 47,6 минг киши;
  • Тошкент шаҳри – 1 миллион 906,3 минг киши.

Маълумот учун, меҳнат ресурслари — мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисми, иқтисодий ресурсларнинг таркибий унсури; 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар, 60 ёшгача бўлган эркаклар меҳнат ресурсларига киритилади.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!