Статистика    7:53 / 16.07.2022     315
Жиззахда нечта туристик фирма бор?
Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига туристик фаолиятни амалга оширган фирма ва ташкилотлар сони 288 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги туристик фирмалар сонига аниқлик киритди.
Қўмитанинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига туристик фаолиятни амалга оширган фирма ва ташкилотлар сони 288 тани ташкил этган, улардан 61,8 % Тошкент шаҳрида жойлашган.
Ҳудудлар кесимида туристик фирма ва ташкилотлар сони, бирликда:
Тошкент ш. – 178
Самарқанд – 41
Бухоро – 16
Қорақалпоғистон Респ. – 11
Навоий – 10
Фарғона – 8
Хоразм – 8
Андижон – 3
Жиззах – 3
Қашқадарё – 3
Тошкент – 3
Сурхондарё – 2
Наманган – 1
Сирдарё – 1
