Статистика    7:52 / 3.05.2023     426
Жиззахда ўртача ойлик иш ҳақи 3 млн сўмдан ошиқ экани маълум қилинди
Статистика агентлиги хабарига кўра, 2023 йилнинг январьь—март ойиларида Жиззах вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи 3 153 700 сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса ўсиш 17,7 % га етган.

Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича корхона ва ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик маоши маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь—март ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 4 092 100 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 19,7 фоизга кўп.
2023 йилнинг биринчи чорагида ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли бўлган — 6,6 млн сўм. Бу сумма ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,6 фоизга ошган.
Кейинги энг яхши маошлар Навоийда бўлиб, ўртача иш ҳақи 5,5 млн сўм бўлган. Ўсиш — 15,4 фоиз.
Учинчи поғонада Тошкент вилояти қайд этилган. Вилоятда 2023 йилнинг биринчи чорагида аҳолига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи 4,1 млн сўм бўлган.

2023 йилнинг биринчи чорагида энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Фарғона вилоятида қайд этилган. Вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ходимларига ўртача 3,1 млн сўм маош тўланган.
Бу кўрсаткич Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам 3,1 млн сўм атрофида бўлиб турибди.
Ўтган йилга нисбатан энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган — 26,6 фоизга. Кейинги ўринларни Сурхондарё (20,7 фоиз), Самарқанд (20,5 фоиз) ва Хоразм (20,4 фоиз) вилоятлари эгаллаган.
