Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 4.08.2022     525

Жиззахда ўртача расмий иш ҳақи миқдори қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2,77 млн сўмни ташкил этмоқда.

2022 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ходимларга 82,5 трлн сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шу даврда расман 5,4 млн нафарга яқин ходимга иш ҳақи ҳисобланган.

Мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 2,77 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимидаги энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 4,4 млн сўм.

Иккинчи ўринда Навоий вилояти — 3,77 млн сўм. Учинчи ўринда эса Тошкент вилояти — 2,84 млн сўм.

Кейинги ўринларда мос равишда Қорақалпоғистон (2,44 млн сўм), Андижон (2,29 млн сўм), Бухоро (2,26 млн сўм), Қашқадарё (2,11 млн сўм), Сурхондарё (2,1 млн сўм), Самарқанд (2,09 млн сўм), Жиззах ва Хоразм (2,08 млн сўм) вилоятлари турибди.

Ўртача ойлик иш ҳақи энг паст бўлган вилоятлар учлигига эса Наманган (2,05 млн сўм), Сирдарё (1,98 млн сўм) ва Фарғона (1,96 млн сўм) киради.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!