Обуна бўлинг

Статистика    9:58 / 4.07.2022     259

Жиззахда палов нархи кўтарилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий ҳудудлари кесимида, тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий ҳудудлари кесимида, тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан Жиззах вилоятининг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича 2022 йилнинг июнь ойи ҳолатига Жиззах вилоятида 1 порция паловнинг ўртача нархи 19 833 сўм бўлган.

Бу кўрсаткич 1 кг. (7 порция) палов учун 138 831 сўмни ташкил этиб, вилоятда паловнинг ўртача нархи ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга кўтарилган (бу кўрсаткич май ойида 3,5 фоиз бўлган).

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг  ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Палов  нархларини  рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!