Обуна бўлинг

Статистика    6:59 / 4.09.2022     312

Жиззахда палов нархи қанча?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг август ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг август ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 25 750 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Тошкент (21 500 сўм) ва Бухоро вилоятлари (21 333 сўмдан) жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 15 000 сўмдан сотилган.

Барча ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 18 000 сўм;
  • Андижон вилояти — 20 200 сўм;
  • Бухоро вилояти — 21 333 сўм;
  • Жиззах вилояти — 20 333 сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 20 250 сўм;
  • Навоий вилояти — 18 000 сўм;
  • Наманган вилояти — 15 000 сўм;
  • Самарқанд вилояти — 20 333 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 19 800 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 18 667 сўм;
  • Тошкент вилояти — 21 500 сўм;
  • Фарғона вилояти — 18 250 сўм;
  • Хоразм вилояти — 20 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 25 750 сўм.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!