Обуна бўлинг

Статистика    12:29 / 9.09.2022     179

Жиззахда талабалар турар жойлари сони нечта?

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, республикада 113 та давлат ОТМларида 91 451 ўринли 257 та талабалар тураржойлари фаолияти йўлга қўйилган.

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 177 та олийгоҳ мавжуд бўлиб, шундан 33 таси нодавлат, 31 таси хорижий, 113 таси эса давлат муассасаси ҳисобланади.

113 та давлат ОТМларида 91 451 ўринли 257 та талабалар тураржойлари фаолияти йўлга қўйилган. Таққослаш учун, 2020−2021 йилда Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 та бўлган, уларнинг 20 тасини хорижий таълим муассасалари ташкил этган.

Жорий ўқув йили ҳолатига кўра, ТТЖлар энг кўп ҳудуд Тошкент шаҳрида бўлиб, 95 тадан иборат ва 35 636 талабани қамраб олишга мўлжалланган.

Жиззах вилоятида эса 4 та ТТЖ бор. Улар 1 425 нафар талабани сиғдира олади.

2020-2021 ўқув йили бошида эса Жиззахда 3 та талабалар турар жойи бўлган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!