Обуна бўлинг

Статистика    8:04 / 3.08.2023     648

Жиззахда уйларнинг ҳар квадрат метри ўртача нархи 464 доллардан ошиқроқни ташкил этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг II чораги учун Olx.uz платформасида таклиф этилаётган уй-жой нархларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилди. Ҳисобот даврида ҳудудлар орасида энг юқори ўртача нарх Тошкент шаҳрида – 1251 доллар қайд этилиб, нарх сегментацияси бўйича энг юқори 10-гуруҳга киритилган. Самарқанд шаҳридаги ўртача нарх – 753 долларни ташкил этиб, 6-гуруҳдан ўрин олган.

Ўртача нархлар пастроқ бўлган Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 2-гуруҳдан жой олган. Республика бўйича энг минимал нарх Қорақалпоғистонда кузатилган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг II чораги учун Olx.uz платформасида таклиф этилаётган уй-жой нархларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилди.

Хусусан, 432 минг 893 та маълумот 115 та ҳудуд бўйича гуруҳлаб чиқилган ва интерактив веб-саҳифа кўринишига келтирилган. Бу давр давомида нархлар уй-жойнинг ҳар бир квадрат метри учун 10 гуруҳга ажратилган.

Нархлар энг арзон бўлган ҳудудлар биринчи гуруҳга (ҳар бир квадрат метр учун 390 доллардан), энг қимматлари эса ўнинчи гуруҳга ( уй-жойнинг ҳар бир квадрат метри учун нархлар 1251 долларгача) киритилган. Ҳар бир гуруҳ 86,15 долларлик нарх оралиғини ифодалайди.

Ҳисобот даврида ҳудудлар орасида энг юқори ўртача нарх Тошкент шаҳрида – 1251 доллар қайд этилиб, нарх сегментацияси бўйича энг юқори 10-гуруҳга киритилган. Самарқанд шаҳридаги ўртача нарх – 753 долларни ташкил этиб, 6-гуруҳдан ўрин олган.

Ўртача нархлар пастроқ бўлган Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 2-гуруҳдан жой олган. Республика бўйича энг минимал нарх Қорақалпоғистонда кузатилган.

“Тошкент шаҳри бўйича уй-жой нархлари 2023 йилнинг июн ойи учун янги уйлар учун ўртача 1374 долларни ва иккиламчи бозордаги уйлар учун ўртача 1143 долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг июн ойида янги уйлар учун 953 долларни, иккиламчи бозордаги уйлар учун 861 долларни ташкил этганди. Бир йил ичида янги уйларнинг нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги уйлар нархи эса ўртача 33 фоизга қимматлашган.

E-notarius маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой олди-сотди битимлари ўрганилган давр мобайнида 1,8 фоизга камайган, яъни 2022 йил июн ойида шаҳар бўйича жами 7553 та уй-жой олди-сотдиси қайд этилган бўлса, 2023 йилнинг июн ойида 7417 та олди-сотди битими тузилган”, дейилади МҲТИ таҳлилида.

Ўртача энг юқори нархлар Миробод (1462,3 доллар), Яккасарой (1374,3 доллар) ва Шайхонтоҳур (1369,2 доллар) туманларида аниқланган. Ўртача энг паст нарх эса Учқизил (222,8 доллар), Боғот (224,2 доллар) ва Лалмикор (227,3 доллар) каби ҳудудларда кузатилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!