Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 27.09.2022     199

Жиззахдаги ОТМларнинг республикадаги рейтинги маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг турли йўналишлар бўйича рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг турли йўналишлар бўйича рейтингини эълон қилди.

Жумладан, Жиззах вилоятидаги ОТМлар ҳам бир нечта йўналиш бўйича рейтинглардан жой олган.

Хусусан, ижтимоий-гуманитар соҳа бўйича ОТМлар рейтингида Жиззах вилоятидаги Жиззах давлат педагогика университети 35.63 лик натижа билан 22 поғонадан жой олган.

Техника ва қишлоқ хўжалиги бўйича соҳаси бўйича ОТМлар рейтингида эса Жиззах политехника институти 50.15 кўрсаткич билан 9 ўринда қайд этилган. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятига кўра эса ЖПИ 30,4 % лик кўрсаткичга муносиб кўрилган бўлиб, ОТМ 15 поғонада жойлашган.

2021 йил ҳолатига республикамиздаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти рейтингида Жиззах вилояти 32,7 кўрсаткич билан 8 ўринда. Вилоятимизда 6,5 пункт ўсиш қайд этилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!