Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 30.11.2022     185

Кўчмас мулк бозоридаги савдоларда энг юқори ўсиш Жиззахда кузатилди

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори таҳлили йил бошидан буён сотиш ҳажмининг 9,2 фоизга ўсганини кўрсатди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори таҳлили йил бошидан буён сотиш ҳажмининг 9,2 фоизга ўсганини кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.

Экспертларнинг фикрича, уй-жой ижарасига бўлган талабнинг ортиши октябрь ойида савдо ҳажмининг бироз пасайишига хизмат қилди.

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорида ёз ойларида бошланган савдонинг юқори фаоллиги бироз пасайиш билан ўрин алмашди.

Бу орада кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 4,3 фоизга ошган.

Йил бошидан буён савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах — 42 фоиз, Сирдарё — 29 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 15 фоиз кузатилди.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!