Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 25.10.2022     428

Ўзбекистон экспорти таркибида Жиззах вилояти  энг қуйи улушни эгаллади

Ўзбекистон экспорти таркибида Жиззах вилоятининг улуши атиги 1,1 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун, мамлакат экспортида энг юқори улушга эга бўлган Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 23,3 фоизни ташкил этган.

2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд долларни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 7,7 млрд долларга ёки 27,2  фоизга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасидан маълум бўлди

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 14 млрд долларга (35,7 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 22 млрд долларга (22,3 фоизга кўпайди) етди. Ҳисобот даврида – 7,9 млрд доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди. 

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан учта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Булар — Қирғиз Республикаси, Афғонистон ва Тожикистон. Қолган 17 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон энг кўп экспорт қилаётган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда — 2,2 млрд доллар. Ўтган йилнинг мос даврида бу борада Хитой 1,8 млрд доллар билан биринчи ўринда эди. Учинчи ўринда Туркия бормоқда — 1,2 млрд доллар. 

Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатида Ўзбекистоннинг Украинага экспорти кескин қисқарди. 2021 йилнинг 9 ойида Украинадан экспорт тушумлари 141,8 млн долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 53,8 фоизга камайиб 65,5 млн доллар бўлди. 

Ўзбекистон экспорти таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 23,3 фоиз билан, энг қуйи улушни эса Жиззах вилояти 1,1 фоиз билан эгаллаган. 

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!