Статистика    7:00 / 27.02.2023     574
Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг молиявий кўрсаткичлари очиқланди. Жиззах политехника институти 2022 йилни 4,7 млрд сўм зарар билан якунлаган
ЎзМУ Жиззах филиали, ЖДПИ ва Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали ўтган йилда фойда кўрган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикадаги 69та давлат олийгоҳининг 2022 йилдаги даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумотни очиқлади.
Қайд этилишича, ҳисоботда келтирилган давлат ОТМларининг ўтган йилдаги умумий даромади – 8 трлн 770 млрд 728 млн сўмни, харажатлари эса 8 трлн 102 млрд 825 млн сўмни ташкил этган.
ОТМ даромадлари қуйидагилардан шаклланган:
· бюджетдан молиялаштирилган маблағлар (умумий даромадларнинг 25 фоиз);
· тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар (71,6 фоиз);
· ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар (3,4 фоиз).
Республика кесимида энг кўп умумий даромадлар Ўзбекистон Миллий университети (435 млрд сўм) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (371 млрд сўм), Фарғона давлат университети (368 млрд сўм) Урганч давлат университети (365 млрд сўм) ва Самарқанд давлат университетида (351 млрд сўм) шакллантирилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ўтган йилни 3,7 млрд сўм фойда билан Жиззах давлат педагогика институти эса 5,3 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали 4,4 млрд сўм фойда билан якунлаган.
Жиззах политехника институти эса 2022 йилда 4,7 млрд сўм зарар кўрган.
