Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 23.11.2022     216

“Сўғдиёна” стадиони мухлислар ташрифи бўйича республикада 3-ўринда

“Сўғдиёна” футбол жамоасининг Жиззахдаги ўйинларига йиллик ўртача ташриф 3 823 нафар томошабинни ташкил этган.

Tribuna.uz сайтида футбол бўйича Суперлига-2022 якунларига кўра, стадионларга томошабинлар ташрифи бўйича стастистика эълон қилинди.

Маълум қилинишича, сўнгги тургача чемпионлик учун кураш олиб бориб, якунда 2-ўринни эгаллаган “Навбаҳор” жамоаси томошабинлар меҳри бўйича биринчи ўринни эгаллади. “Лочинлар”нинг 1-даврадаги ҳар бир уй учрашувида ўртача 14 966 нафар мухлис йиғилган бўлса, бутун мавсум бўйича ўртача кўрсаткич – 14 204 томошабинни ташкил этди. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткич.

Томошабинлар сони бўйича иккинчи ўриндан кутилганидек “Насаф” жой олган. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг Қаршидаги уй ўйинларга 1-даврада ўртача 7 553 нафардан томошабин ташриф буюрган бўлса, мавсум давомида ўртача кўрсаткич 6 230 нафар томошабинни ташкил этган.

Мавсум давомида уч фронт – Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва ОФК кубогида кураш олиб бориб, якунда совринсиз қолган “Сўғдиёна”нинг Жиззахдаги ҳар бир баҳсига 1-даврада ўртача 4 143 нафардан томошабин келган, иккинчи даврада эса бу борада ҳам пасайиш кузатилиб, йиллик ўртача ташриф 3 823 нафар томошабинни ташкил этган. Шунга қарамай, жиззахлик мухлислар ташриф борасида 1-даврадаги 5-ўриндан, 2-даврада 3-ўринга кўтарилган.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!