Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 13.07.2022     168

2022/2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган жиззахлик абитуриентлар бўйича маълумот берилди

Ҳозирга келиб, рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 589 119 нафарни ташкил қилмоқда.

2022/2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида Давлат тест маркази маълумот берди.

Марказ хабарига кўра, my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 589 119 нафарни ташкил қилди (12.07.2022 й. ҳолатига). 

Шундан: таълим йўналишларини танлаганлар: 424 139  нафар; таълим йўналишларини танламаганлар: 164 980 нафар. Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 474 800 нафар. 

Шундан: 222 687 нафари — жорий йил битирувчилари; 252 113 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентларнинг 22 845 нафари Жиззах вилоятидан.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!