Обуна бўлинг

Таълим    7:25 / 13.10.2022     160

2022 йилнинг биринчи ярмида Жиззахда 2 та мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтолмади

2022 йилнинг январь-май ойларида режага асосан республикада жами 1 071 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилинди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиб келинмоқда.

Таълим инспекцияси матбуот котиби маълум қилишича, жорий йилнинг январь-май ойларида режага асосан жами 1071 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилиниб, туман аттестация комиссиялари томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилди ва хулосалари Инспекция ҳузуридаги Аккредитация комиссиясига тақдим этилди.

Комиссия йиғилиш қарорига асосан 1004 та мактабгача таълим ташкилоти «аттестациядан ўтди» ва аккредитацияланди, 67 таси эса «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 6 та, Андижон вилоятида 3 та, Бухоро вилоятида 5 та, Жиззах вилоятида 2 та, Наманган вилоятида 5 та, Самарқанд вилоятида 14 та, Сирдарёда вилоятида 5 та, Сурхондарё вилоятида 5 та, Тошкент вилоятида 8 та, Фарғона вилоятида 4 та, Хоразм вилоятида 1 та, Қашқадарё вилоятида 4 та, Тошкент шаҳрида 5 та мактабгача таълим ташкилотлари Аккредитация комиссияси томонидан «аттестациядан ўтмади» деб хулосаланди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!