Обуна бўлинг

Таълим    10:00 / 24.01.2023     406

“Ҳаётга умидим йўқ эди…” — ҳеч қаерда дардига шифо топа олмаган сирдарёлик бемор Жиззахда муваффақиятли операция қилинди

Сирдарё вилоятининг Ҳовос туманида яшовчи Фотима Самадова 7 йилдан буён юрагида оғир дард билан яшади. Бу вақт давомида жуда кўп шифохоналарга мурожаат қилди, шифокорлар кўригидан ўтди. Турли ташхислар билан, турли даъво муолажалари олди. Аммо дарди енгиллашмади. Қўйилган ташхислар ва ўтказилган операциялар бефойда бўлди. Ўзининг эслашича, шифохонадан чиқиб, бир ҳафта, ўн кун ўтгандан сўнг аҳволи яна оғирлашарди, ҳатто жонлантириш бўлимига тушиб қоларди

Фотима Самадов / Фото: Dizak.uz

Сирдарё вилоятининг Ҳовос туманида яшовчи Фотима Самадова 7 йилдан буён юрагида оғир дард билан яшади. Бу вақт давомида жуда кўп шифохоналарга мурожаат қилди, шифокорлар кўригидан ўтди. Турли ташхислар билан, турли даъво муолажалари олди. Аммо дарди енгиллашмади. Қўйилган ташхислар ва ўтказилган муолажалар бефойда бўлди. Ўзининг эслашича, шифохонадан чиқиб, бир ҳафта, ўн кун ўтгандан сўнг аҳволи яна оғирлашарди, ҳатто жонлантириш бўлимига тушиб қоларди.

Ниҳоят Жиззахда, аниқроғи Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида унга аниқ – юрак клапани етишмовчилигининг оғир формаси ташхиси қўйилди ва мураккаб жарроҳликдан сўнг аҳволи яхшиланди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

— Қанча жойларга бориб даволандим, ташхислардан ўтдим. Лекин яхши натижа бўлмаганидан кейин ўтган йили феврал ойида [Жиззахга] келдим”, — дейди Фотима Самадова. — Коронарография ўтказилиб, ташхис маълум бўлди. Аҳволим жуда оғир эди. 7 йил давомида кўп азият чекиб, тушкунликка тушиб қолган эдим, ҳаётга умидим йўқ эди. Бу ерда муолажалардан сўнг кучга кириб оёққа турдим. Аҳволим яна ҳам яхшиланиши учун вақт кераклиги, иккинчи жаррохлик амалиёти зарурлигини айтишгач яна бир операцияга рози бўлдим. Ёш бўлишига қарамай тажрибали ва малакали шифокорлар дардимга даво топишди. Жуда ҳам хурсандман.

Аниқ ташхис қўйиш ва мураккаб амалиётлар ўтказиш учун тиббиёт марказида зарур шароитлар, тиббий техникалар бўлиши билан бирга малакали шифокорлар фаолияти ҳам талаб этилади. Хорижда ўқиб, малака ошириб келган ёш шифокорлар меҳнати билан марказда 2 йилдан буён 200 дан ортиқ турли даражадаги амалииётлар ўтказилди.

Албатта, замонавий тиббиёт марказлари, шифохоналарнинг вилоятларда ҳам бўлиши беморларга бир қанча қулайликлар яратиб беради. Йўл билан, ориқча сарф-харажат билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади.

Ёрқин Содиқов

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!