Таълим    15:26 / 17.06.2022     273
IT Парк Жиззах филиали мутахассиси “XXI аср етакчиси. Йил талабаси” деб топилди
У 70 млн. сўм грант маблағини қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали 3 босқич талабаси “XXI аср етакчиси. Йил талабаси-2022” танловининг ғолиби бўлди.
Ахрор Абдуғаниев ҳозирда “IT PROGRESS SOFTWARE” компанияси асосчиси ва раҳбари, IT Парк Жиззах филиалида “Таълим бўйича мутахассис” лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Ахрор “Йил талабаси-2021” республика бошқичида “Йилнинг энг билимдон талабаси” номинациясида, шунингдек “XXI аср етакчиси. Йил талабаси-2022” танловида фахрли 1 ўринни эгаллади.

Унинг “WEBPROGRESS” лойиҳасини ривожлантириш учун “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” томонидан 40 млн. сўм ва TechnoWays технологик марафонида фахрли 1 ўринни эгаллагани учун 30 млн. сўм грант маблағи ажратилди.
