Обуна бўлинг

Таълим    7:00 / 5.07.2022     223

Жиззах давлат педагогика университети ўқитувчиларга халқаро сертификатлар топширилди

Жиззах давлат педагогика университети ҳамда “Tesol Asia International” компанияси ҳамкорлигида ўқитувчилар  малакаси ва падагогик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув дастури тўрт ойлик ўқув курсидан иборат бўлиб, курсни 22 нафар инглиз тили ўқитувчилари якунлашди.

Жиззах давлат педагогика университети ҳамда “Tesol Asia International” компанияси ҳамкорлигида ўқитувчилар  малакаси ва падагогик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув дастури ишлаб чиқилган. Мазкур ўқув курси якунланиб, ўқитувчиларга халқаро сертификатлар топширилди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар қилди.

Барча соҳаларда халқаро ҳамкорликнинг кенгаяётгани хорий тилларни билишга бўлган эҳтиёжни оширади. Табиийки, бу жараёнда таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамияти катта. Шу боис ҳам чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатларига эга бўлиш талаби қўйилади.

Маълумки, хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши уларнинг малакасига қараб белгиланиши жорий этилган, яъни халқаро сертификатларнинг дастлабки ва ўрта даражасини олган педагогларга 40 %, юқори натижа кўрсатган ўқитувчиларга 50 % устама белгиланади. Бу эса ҳар бир педагог кадрдан ўз устида ишлаш, ўқиш, ўрганиш, маҳоратини оширишни талаб этади.

Жиззах давлат педагогика университети ҳамда “Tesol Asia International” компанияси ҳамкорлигида ўқитувчилар  малакаси ва падагогик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув дастури тўрт ойлик ўқув курсидан иборат бўлиб, курсни 22 нафар инглиз тили ўқитувчилари якунлашди. Уларга халқаро сертификатлар топширилди.

Семинар давомида иштирокчиларга халқаро сетификатлар олиш тартиби, шунингдек, “Tesol Asia International” компаниясининг ўқув дастурлари таништирилди.

Эътиборлиси, мазкур компания ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамколиги йўлга қўйилган, ҳозирда эса халқ таълим вазирлиги билан ҳам ҳамкорлик режалари тузилмоқда.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!