Обуна бўлинг

Таълим    14:42 / 2.08.2022     857

Жиззах давлат педагогика университети Ўзбекистонда энг кўп абитуриент ҳужжат топширган ОТМлардан бирига айланди

Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Олий таълим муассасаларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • кундузги таълим шакли — 585 669 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 528 839 нафар;
  • кечки таълим шакли — 25 369 нафар;
  • масофавий таълим шакли — 6 867 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар.
  • Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар.
  • Наманган давлат университети — 37 267 нафар.
  • Урганч давлат университети — 37 091 нафар.
  • Жиззах давлат педагогика университети — 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент (доимий яшаш ҳудуди бўйича) Қашқадарё вилоятидан рўйхатдан ўтган — 133 987 нафар. Ундан кейинги ўринларда Самарқанд (125 717 нафар), Тошкент (107 923 нафар) Фарғона (104 201 нафар), Сурхондарё вилоятлари (101 417 нафар).

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!