Обуна бўлинг

Таълим    6:10 / 27.06.2022     296

Жиззах давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари жаҳоннинг етакчи университетларига юборилади

Президент қарори билан “2023—2026 йилларда Жиззах давлат педагогика университетини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари” ишлаб чиқилди.

Президент “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан педагогика йўналишида 10 та олийгоҳ ташкил этилмоқда. Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этиляпти.

Президент қарорига 3.6 иловада “2023—2026 йилларда Жиззах давлат педагогика университетини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари” белгиланган бўлиб, унда, жумладан, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида олийгоҳ профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш мақсадли кўрсаткичлардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, 2023 йилда ЖДПУнинг 15 нафар профессор-ўқитувчиси хорижга хизмат сафарига юборилади.

Шу билан бирга жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориладиган профессор-ўқитувчилар сонини йилдан йилга ошириб бориш, яъни 2024 йилда 20 нафар, 2025 йилда 25 нафар ва 2026 йилда 30 нафар профессор-ўқитувчини хорижга хизмат сафарига юбориш мақсад қилинган.

Ҳужжатда, шунингдек, ЖДПУга ҳар йили хорижий олимларнинг камида 1 ойлик ташрифини амалга ошириш ҳам белгилаб қўйилган.

Dizak.uz

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!