Обуна бўлинг

Таълим    7:00 / 12.09.2022     155

Жиззах политехника институти ҳудудида хорижлик инвесторлар билан бирга талабалар турар жойлари қурилади

Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов Қувайтлик инвестор Салоҳ Алусмон ва Boursa national emerging markets consulting бош директори Азамат Акбаров билан бу масала бўйича муҳокамалар олиб борди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов Қувайтлик инвестор Салоҳ Алусмон ва Boursa national emerging markets consulting бош директори Азамат Акбаровни қабул қилди.

Жиззах политехника институти ахборот хизматининг маълум қилишича, самимий ва дўстона кечган мулоқотда олийгоҳ ва инвесторлар ўртасида келажакда Жиззах политехника институти ҳудудида талабалар учун мўлжалланган талабалар турар жойларини давлат шерикчилигида қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!