Обуна бўлинг

Таълим    8:05 / 5.10.2022     399

Жиззах — республикада ўқувчилар томонидан энг кам жиноят содир этилган ҳудуд

Ўзбекистонда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар ҳудудлар кесимида маълум қилинди.

Ўзбекистонда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар ҳудудлар кесимида маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотига кўра, бу борада энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида (491 та), Тошкент шаҳри (165 та) ва Тошкент (142 та) вилоятида қайд этилган.

Ўқувчилар томонидан энг кам жиноят содир этган ҳудудлар рейтингида Жиззах вилояти 1 ўринда (23 та). Кейинги ўринларда Сирдарёда (25 та) ва Қорақалпоғистон Республикаси (27 та).

Туман (шаҳар)лар орасида энг кўп жиноятлар сони: Қўқон шаҳрида 92 та, Фарғона шаҳрида 74 та ва Ўзбекистон туманида 39 тани ташкил этган. 30 та туман (шаҳар)ларда эса ўқувчилар томонидан жиноят содир этилмаган.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!