Обуна бўлинг

Таълим    6:09 / 11.06.2022     242

Жиззах шаҳар ҳокими талабалар билан очиқ мулоқот қилди

Жиззах шаҳар ҳокимига берилган савол ва таклифлар ичида энг катта улушни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, спорт анжомлари билан таъминлаш, тўлов-шартнома бўйича амалий ёрдам бериш каби масалалар эгаллади.

Жиззах шаҳридаги Ҳиндистоннинг “Sambhram” университетида шаҳар ҳокими ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда, асосан, университетда талабаларнинг мукаммал билим эгаллаши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, бунинг учун кутубхона, спорт мажмуалари, тўгарак ва машғулотлар фаолиятини кенгайтириш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жиззах шаҳар ҳокимига берилган савол ва таклифлар ичида энг катта улушни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, спорт анжомлари билан таъминлаш, тўлов-шартнома бўйича амалий ёрдам бериш каби масалалар эгаллади. Талабаларнинг ҳар бир таклифлари инобатга олиниб, назорати ёшлар ишлари агентлиги ва ҳокимлик масъул ҳодимларига топширилди.

Учрашув самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтди. Таъкидландики, эндигина фаолиятини бошлаган халқаро университетларга ўқувчи ёшлар қизиқишини ошириш мазкур таълим даргоҳларида таҳсил олишни бошлаган талабаларнинг университет мавқейини ўз илм салоҳияти: ўқиш жараёнидаги ютуқлари, илмий-амалий изланишлари билан оширишига боғлиқ. Учрашув сўнггида фаол иштирок этган талабаларга китоблар жамланмалари топширилди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!