Обуна бўлинг

Таълим    11:33 / 28.08.2022     653

Жиззах шаҳрида Ахборот-кутубхона маркази очилди

27 август куни, Жиззах шаҳрида янгидан барпо этилган Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилояти Ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди

Таъкидлаш керакки, бундан беш йил олдин вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 68,8 минг нусха, китобхонлар сони эса 3 598 нафар бўлган бўлса, 2022 йил июнь ҳолатига келиб, умумий фонди 90 минг нусхага, фойдаланувчилар сони эса қарийб уч баравар кўпайди. Лекин, кутубхонанинг эски биносида бор-йўғи 20 нафар китобхонни сиғдира оладиган 1 та ўқув зали мавжуд эди. Табиийки, бугунги замон талабларига мос бўлган кутубхонага эҳтиёж сезилди. Бугун эса шундай кутубхонанинг очилиш маросимида турибмиз.

Эргаш Салиев – Жиззах вилояти ҳокими

Очилиш маросимида, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг директор ўринбосари Собир Джампўлатов ҳамда вилоят кенг жамоатчилиги, фахрийлар иштирок этишди.

Хабарга кўра, ҳозирда ахборот кутубхона марказида умумий ҳисобда 166 ўринли 2 та ўқув ва 1 та электрон ўқув заллари китобхонлар хизматига тайёр. Шунинг билан бирга, китобхонларга шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида 24 ўринли “Book Cafe” ҳамда 2 мингга яқин янги бадиий адабиётлар билан таъминланган болалар бўлими ташкил этилди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!